Инглизчани ўрганиш

coverКурсларда тил ўрганиш бўйича ёзмоқчиман. Айниқса катталар тил ўрганиш жараёни ҳақида. Бу ҳаракатлар ҳар йили қайтарилади, агитация ва пропаганда қилинади, инглизчани ўрганиш лозим, мутахассислар тил билиши шарт ва ҳоказо. Лекин, кўпинча, катта куч сарфланадиган бу ишларда хатоликларга йўл йўл қўйилади, оқибатида мақсадга эришилмайди.

Эътиборли нарсалар:

  1. Дарслик замонавий бўлсин. Инглиз тили жуда тез ўзгаряпти. Жинслар йўқ, should/would бирлашиб кетти, Khiva деса, КХИВА, деб ўқишяпти инглизларнинг ўзи ҳам… Бонкни ишлатманг, мурдасини зўрламанг. Инглиз тилини инглизча ўқитадиган талайгина китоблар чиқиб кетди, ўшалардан фойдаланинг. Ёшга қараб, билим даражасига қараб, танлаб олинг.
  2. Дарсликни (ўқувчи китобини) сотиб олинг. Ксерокопия қилинган, ғижим, йиртиқ варақалардан ўқитманг ва ўқиманг. Китобнинг ўзи рангли, чиройли, эстетик завқ беради. Бу варақалар 30-40 бетдан ошгандан кейин тартибсиз ҳолатга келиб қолади.
  3. Ҳар куни шуғулланинг, қанчага вақт етса, ҳатто 15 дақиқа. Ҳафтада бир кун 2-3 соат ўқигандан кўра, кунига озроқ вақт ажратган яхшироқ.
  4. Инглизча матнларни ўқишни бошланг… Соддалаштирилган китобчалар чоп этилган, –роман-прозани осон инглизчада беради (abridged textbook, simplified…); даражалари кўрсатилган, 1 дан 6 гача. Яна бундай текстларни Википедиядан топиш мумкин — чап томонда, тиллар рўйхатидан Simple English ни танлаш керак.
  5. Луғат сотиб олинг ва уни ишлатинг. Бошланишига қоғоздаги луғат электрон дастурлардан фойдалироқ. Жуда кичкина-ихчам бўлмасин, сўзлар-таржималар сони етарли бўлиши керак.
  6. Youtube да видеоклипларни кўриш мумкин, телевизорда инглизча дастур, янгилик ва ҳоказоларни.

Асосий маслаҳатлар шулар. Малака ошиши билан British Council, элчихоналар ресурс-кутубхоналаридан фойдаланиш мумкин. Асосийси — ҳар куни тилдан фойдаланиш, гаплашиш, эшитиш, ўқиш, ёзиш.

Advertisements
Инглизчани ўрганиш

One thought on “Инглизчани ўрганиш

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Изменить )

Connecting to %s