Китобларим

«Тадбиркор бўламан»
Бизнесни нольдан бошлаш ҳақида. 2018 йилда ёзган эдим. «Корхона қурамиз» китобимга приквел ҳам деса бўлади.

«Катта оила»
Бу китобда блогимда чоп этган оилавий, тарбиявий мавзулар бўйича фикрларимни жамладим.

«Корхона Қурамиз»
Ушбу китобни 2009 йилда ёзган эдим. 2017 йил бошида «Янги Аср Авлоди» нашриёти томонидан чоп этилган. Мавзулар, ишлаб турган кичик корхонадаги муаммоларга қаратилган. Агар тадбиркорликни энди бошламоқчи бўлсангиз, олдин «Тадбиркор бўламан» китобим билан танишинг. Ушбу копия нашр этилган вариантдан фарқ қилади — китобни шаҳрингиз дўконларидан сўранг.

Advertisements
Китобларим

Китоб тавсияларим

Фантастика ва фэнтези, детектив ва ҳоказо

Айзек Азимов, «Фонд» туркуми.

Россияни, яъни бизни жуда яхши тушунгани учун 1940 йилда АҚШнинг «қуда» тараф службасидан СССРнинг ривожланиш, қулаш ва қулашдан кейинги ҳолати бўйича прогноз сўрашади. «Foundation» деган туркумда буни ёзиб беради.

«Қуда» тарафдагилар 80 йилларда прогнознинг давомини сўрашганда, ушбу туркумни яна кенгайтиради.

Тушунишимча, рус тилига «Foundation» номини нотўғри таржима қилишади, русчада «Установление» деб чиққан. Лекин баъзи манбаъларда «Фонд» ҳам дейилган, ва «Сорос» каби фондларнинг фаолитини кўриб, ушбу таржима тўғрироқми, деб ўйлайман.

Виктор Суворов, «Аквариум».

Виктор Суворовнинг «Аквариум» китобида совет ҳарбий дивизияларининг  кечаси, мобилизациянинг машқи тариқасида, турган жойларини ташлаб, олға юришларини келтирган. Бундай машқлар тўсатдан бўлгани учун, душман тараф кўника олмайди — уруш бошландими ё яна машқми?.. (Кримни қўлга олиш операциясини ҳам 150 минглик аскар машқи сифатида бошлашган эди.)

Қолаверса, эрталаб саҳардаги ҳужум ҳақида ҳам ёзади. Китобга келадиган бўлсак, жуда чиройли ёзилган, тизимли ёндашув бўйича энг кучли китоблардан, ўзбеклар ҳақида ёзилган 4 китоб сирасига киритаман (қолганлари Абдулла Қодирий: «Ўтган кунлар», Тоҳир Малик: «Шайтанат», Isaac Asimov: «Foundation»; бу китобларга кейинчалик яна қайтиш ниятим бор).

Суворовга келадиган бўлсак, албатта у жосус. Лекин инглизларга кўшилганидан кейин, жуда қалтис ватиятга тушиб қолади. Чала ё алдов нарсаларни уларга бера олмайди, чунки инглизлар катта илм соҳибилар. Суворовни СССР тузилиши ҳақидаги маълумотни тўлалигича тасвирлашга мажбур қилишади.

Масалан, умуман олганда, Суворов ва Сергей Карамурза («Советская цивилизация») асарларини ўқиб, СССР тузилиши ҳақида катта маълумотларга эга бўлганман. Ва қайтариб ўтаман, СССР 20 асрда жуда кўп жиҳатлари бўйича исломий тузумга яқин давлатлардан бўлган, дунёвий, иқтисодий томондан.

Суворовнинг Аквариумдан ташқари жуда кўп ҳужжатли асарлари кўп. Тизимлар қандай қарор қабул қилган, қандай лойиҳалаштирилган ва ҳоказо. Шундай туркумларидан Совет армияси, ГРУ ва Спецназ туркуми. Ёки «Ледокол» туркуми, ҳарбий мобилизацияга доир асарлари жуда долзарб.

Аквариумда эса айнан ўзбеклар билан боғлиқ лавҳаси бор 🙂

«Фоундейшн» эса айни СССР қулаганидан кейин нима бўлиши ҳақида ёзади. Аслида, асардаги биринчи Фонд Ўзбекистонми, деб қоламан.

Этганча, ўзбеклар ҳақида деб «Шайтанат»ни ёзган эдим. Асадбекнинг отаси турмада биттасини болтада чопиб ташлаш эпизодига эътибор беринг. Сталин катта ресурслар билан қурдирган қамоқхона ва зоналарни ўзини бошқариш «маҳалла» қўмиталари бўлмиш «вор в законе» орденига бўй сунмай, ўз билганидан қолмайди.

Иван Ефремов «Туманность Андромеды», «Час быка».

Этганча, «Властелин Колец»да ҳам СССР тасвирланган (Саурон ва унинг орклари).

Роджер Желязны «Хроники Амбера» — энди буни вақтингизга қараб 🙂

Урсула Ле Гуин, «Волшебник Земноморья» туркуми.

Замонавийроқ, детектив сифатларидан, Жейсон Борн ҳақидаги серия, ёзувчи Том Клэнсининг Джек Райан ҳақидаги серияси, ёки Эрик Ван Ластбадернинг «Нинзя» туркуми…

А. Ильин, «Обет молчания» серияси.

Жуда кучли замонавий ёзувчилардан, нимагадир вақтли ўлиб кетди, — Олег Маркеев ва ҳусусан унинг «Странник» серияси.

Игорь Поль ва Алекс Орловлар ҳам чиройли ёзади.

Сергей Лукьяненконинг «Дозор» туркумларини билсангиз керак, яна менга таъсир қилган асарларидан «Атомный сон», «Способность спустить курок», «Поезд в Тёплый Край»…

Сергей Алексеев «Сокровища Валькирии», жуда кучли ёзилган, бутун серияга берилиб кетишдан қўрқдим, биринчи китобни ўқидим.

Игорь Пронин оғир ёзади, «Мао» деган китобини ўзимнинг ҳаётимга ўхшатаман 🙂

Фрэнк Гербертнинг «Дюна» ва Питер Гамильтоннинг «Гиперион»ларини ҳам шу ерда ёзиб қолдирай.

Китоб тавсияларим

Ўзбек тили аҳамияти

#қора_халқни_ўйлаб туркумидан.

Тилга эътибор — элга эътибор. Кучайишимиз ҳам, йўқ бўлишимиз ҳам шу тилимиз ва унга эътибордан келиб чиқаверади.

Охирги пайтда кўрганларимдан. Чет эл фирмалари Ўзбекистонга келиб, ҳеч бўлмаса ўз тилида нималарнидир ёзиб қўяди. Хитойликлар фабрика қураяптими, барча лозунглар хитойчада.

Турклар ўзбекларни ҳам, ўрисларни ҳам туркча гапиришга мажбурлайди. Маҳсулотларнинг, ускуналарнинг каталоглари турк тилида.

Қизиғи, турклар четдан кўп терминларни олмайди, хунук бўлса ҳам, туркча сўз ишлатади, керак бўлса, ихтиро қилади. «Key differences» — «Anahtar farklılıklar»…

Туркларнинг сўз ва термин ихтиро қилиши ғалати, албатта. Лекин бу уларни кучайтиради ҳам.

90 йилларда компьютер дастурлаш бўйича талайгина туркча китоб бор эди. Биз эса нолиймиз, ўзбекчада китоб йўқ, на дастурлашдан, на геодезиядан, на металлургиядан деб…

Ўзи алифбоимиз бир аср давомида «халта» бўлганидан масала чатоқлигини билсак бўлади.

Орага битта ўзбекмас аралашиб қолсин, 50 та ўзбек бўлса ҳам, суҳбат ё русчада ё инглизчада давом этади.

Э, ўша ўзбекмас бўлмаса ҳам йиғилиш русчада бўлаверади. Чунки элитамиз, оқ суякларимиз, ўқимишли зиёлиларимизнинг баъзилари ўзбек бўлганидан ор қилади, бунга ачинади. Буни номус масаласи деб билади.

Ва, умуман, миллатимизнинг бир қисми ўзига ўзи қуйидаги саволларни беради:

  • Ўзбек бўлиш керакми? Нима учун ўзбек бўлишим лозим?
  • Ўзбек тили керакми? Фарзандимга ўзбек тилини ўргатайми?
  • Ўзбекистонда яшашимнинг нима керак бор? ГринКартам бор бўлса ё Дубайга кўчиб кета олсам…

Кўп ҳолларда «ўқимишли» ўзбекман деган шахслар _ ўзларининг ораларида ҳам_ ўзбекчада суҳбатлашишга ор қилишади.

Элита қачон ўзини оммадан фарқлашга ҳаракат қилади?

Тил биланми, адабиёт билан ё бошқа йўл билан, кийиниш орқали, фарқи йўқ: ҳинд элитаси инглизча, ўзимизники ўзбекча гапиради, француз элитасига классик адабиёт ўргатилади, Англия элитаси фарқли талаффуз ишлатади, оддий одам ёшлигидан ўрганиши керак…

Қачонки элита паразит бўлса, халқни эксплуатация қилса. Бунга ишора, халқ ҳаётида судхўрлик мавжудлиги. Демак бошқа соҳалар ҳам халқнинг ҳаққини озми, кўпми, еб ётган бўлади.

Ҳалиги гап борку, «агар мамлакатда қамбалғал бўлса, демак унинг ҳаққини ўзлаштираётган бой ҳам бўлади»…

Ташкилотлар Ўзбекистонда бўла туриб, аудиторияси ўзбек бўла туриб, ўзбек тилида на сайт чиқаришга, на ҳужжат ё реклама материалларини тайёрлашга ресурс ажрата олади, вақт топа олади — хуллас, «пул қолса, ўзбекчага таржима қилиб қўямиз», деган муносабат кунимизнинг етакчи фикри. Ва баҳоналар кўп.

Бу илк масала, бу энг асосий масала… Ўзбек тилисиз тарих бизни у ердан бу ерга отаверади.

Эътибор беринглар-а, у-бу объектни Мустақиллик ё Наврўз байрамига чет элликлар қуриб топширадиган бўлса, табрикли лозунглар инглизчада, хитойчада, русчада, карисчада бўлади.

Бироқ, ўзбекчада ҳам ёзишга на фаросатимиз, на журъатимиз етмайди. Ва бунга кўникмаганмиз ҳам. Ҳудди турк фильмлари каби, фақат хизматкор чўрилар рўмол ўраганидек, биз ҳам тилимиздан воз кечсак, ҳотиржам бўлидигандек…

Бошқа ҳақларимизни талаб қилиш айнан тилимиздан бошланади, маданият бўладими, кийинишимиз бўладими, диний масалалар бўладими…

Лекин ҳозирда фақат «иккинчи сорт» нарсалар, бизни қул қиладиган, ҳақдан адаштирадиган артефактлар ўзбек тилига таржима қилиняпти: хоҳ қандайдир сектанинг китоби бўладими, хоҳ судхўрлик бўйича қўлланма бўладими.

Аммо, бу ҳолатни ўзгартириш мураккаб эмас — ўзбек тилида сўзлашинг, ўзбекча ҳужжат талаб қилинг, ўзбекча ёзувларни қўштиринг.

Албатта, унтерменш даражасидан одам даражасига кўтарилиш осон бўлмайди. Шунинг учун ҳам мени соқолда кўрганлар ўзбекчада гапиришга ҳайиқади…

Ёки мексикаликларнинг АҚШни босиб олиш тарихини эслайлик (1968—2000 йиллар), босқин секин-аста уюштирилди, олдинига эшиклардаги, маҳсулотлардаги инглизча ёзувлар испанчада ҳам қайтариладиган бўлганди…

Яъни, тилимизни қайта тиклашимиз, ва бу орқали халқимизни XXI-асрга тайёрлашимиз унчалик мураккаб иш эмас.

Ва албатта, албатта, ўзбекчада бехато ёзишимиз керак бўлади. Инглизлар луғатдан фойдаланишга ор қилмайди, бизда эса бу номус масаласига айланган.

Ўзбек тили аҳамияти

Соқолдан қочиш

Соқолдан ҳайиқиш халқимиздаги феминизациянинг оқибати. Эркаклардан қўрқиш, ирганиш натижаси. Ислом эса патриархатни, эркак ва аёлни ўз ўрнини эгаллашини таъминлайди, баҳонада Исломга ҳам қарши курашиляпти, ҳам эркакларга қарши, қолаверса, бу сиёсат кеча бошланмаган-ку, охирги 150 йилдан бери амалга оширилмоқда, аёлларнинг ҳижобини ечтиришди, кўчага чиқаришди, эркакларни «қафасга солишди», кўп хотинликни йўқ қилишди, қонунларимиз ҳам Совет давридан бери эркакларга қарши…

Чор даври босқинчилари, жадидлар, большевиклар жамиятни, яъни эркакларимизни заифлаштиришга ҳаракат қилишди, охирги даврда ҳам ўша замонавийлашиш сиёсати давом эттирилди… Ислом билан кураш баҳонасида эркакларга қарши уруш эълон қилинди, натижасини кўриб турибмиз, қизларга ўхшаб кўп ва тез гапирадин йигитлар, ўзини «узатаётган» куёвлар ва ҳоказолар пайдо бўлди.

Соқолдан қочиш, соқолдан чўчиш гормонал заифлик белгиси, афсус халқ соқолли эркаклардан, рашкчи эркаклардан узоқлашяпти, давра аёлларга ўтиб кетаяпти, эркаклар даюслашиб, ҳезалак сифат бўлиб бораяпти. Қолаверса, ҳезалакларни бошқариш ҳам осонроқ; замонавий жамиятда эркак бўлиш мушкул иш.

Лекин-бироқ… Бир танишим Ливанга борганида, соқолли шиаларни кўрганини гапириб берган эди, қўрқинчли бўлар экан, деб қолди. Унга жавобан этдимки, озроқ ўшалар орасида юрса киши, ўрганиб қолади, дедим. Соқол ўстириб юравериш керак, одамларнинг кўзи ўрганади, эркакларда тестостерон даражаси ҳам ошади, бу ҳам бошқа соҳаларда намоён бўлади, ҳеч бўлмаса, хотини, қизини қизғана бошлайди, ижтимоий жавобгарлиги паст бўлган қизларнинг хизматидан фойдаланиш ўрнига, балки яна уйланар.

Ушбу сиёсий тенденция – эркакларни йўқ қилиш – фақат ўзбеклар ё мусулмонлар орасида эмас, балки бошқа халқлар орасида ҳам илгари суриляпти ва бу кечаги иш эмас, анчадан бери амалга оширилиб келинаётган сиёсат.

Соқолдан қочиш

Феминизм иллати ҳақида


Кимга қулай бўлса, Facebookда.

Мавзуга доир қўшимча мақолалар:
Оила ҳақида: https://ismoilov.com/tag/оила/

https://ismoilov.com/…/ажрашишларни-квартира-билан-кам…/
https://ismoilov.com/2016/11/28/feminism-uzbek/
https://ismoilov.com/2016/08/02/ideal-modern-institutions/
https://ismoilov.com/2016/03/21/феминизм/
https://ismoilov.com/2016/04/04/erga-berish/

https://ismoilov.com/2015/05/16/хотин-ва-молиявий-масалалар/
https://ismoilov.com/2016/05/18/korxona-va-oila/
https://ismoilov.com/…/армия-в-а-келинлар-тақдири-ўхшатиш/
https://ismoilov.com/2015/08/05/эркак-ва-аёлларни-ажратиш/
https://ismoilov.com/2016/06/03/qiz-tarbiyasi/
https://ismoilov.com/2016/06/27/sport-turlari/

Феминизм иллати ҳақида